$
 12935.27
39.72
 14367.20
28.64
 160.47
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Ҳиндистон Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ҳиндистон Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Кеча Деҳлидан Тошкентга инсонпарварлик юки етиб келди. Бу ҳақида Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабар берди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси самолёти орқали юборилган инсонпарварлик юки зарур тиббий воситалар, жумладан, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда самарали ҳисобланган 7 миллион донага яқин таблеткаларни ўз ичига олади.

Ушбу юк Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси томонидан Ҳиндистон Кимёвий маҳсулотлар ва ўғитлар вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноати департаменти билан биргаликда шакллантирилган.

Умумий вазни 5 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идораларига топширилган.