$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Экран қарамлиги: Қулайликнинг бадали қанча?

Cyber gaming кибергейминг kibergeyming

Етти ёшдан етмиш ёшгача одамлар телефон, компьютер каби воситалардан фойдаланишади, ҳаёт ҳам секинлик билан онлайнга кўчмоқда. Биз тез-тез кўчада кўзойнак таққан одамларни кўрамиз, уларнинг сони ҳам сезиларли даражада кўпайиб қолган. Бунинг асосий сабабларидан бири эса айнан ушбу экраннинг ёруғлигидан келадиган зарарлар. Ундан ташқари ҳам ҳаддан зиёда экранга қарашнинг бир неча салбий оқибатлари мавжуд.

Кўз ва тананинг жисмоний зориқиши келиб чиқади

Экранга узоқ қараб туриш бутун танага, айниқса, кўзларга жиддий зарар келтиради. Биз экраннинг ёруғлиги туфайли кўзларни зориқтирамиз, бу унинг пардасини сусайтириб, кўриш даражасининг пасайишига сабаб бўлади. Ундан ташқари смартфонларга эгилиб қараш тананинг ҳолатига, хусусан, бўйин ва елка муаммоларига, умуртқа поғонасининг эгилиб қолишига сабаб бўлади. Миёпия касаллигининг ҳозирда келиб чиқишинг асосий сабабларидан бири қилиб экранга узоқ қараш кўрсатилади.

Уйқусизлик

Экрандан чиқадиган кўк ёруғлик уйқу гормони ҳисобланган мелатонин ишлаб чиқаришга халақит беради. Уйқу ва уйғониш миянинг икки соҳаси томонидан бошқарилади, бири ёруғликка жуда сезгир бўлса, иккинчи қисм эса айни ёруғлик очганда мелатонин ишлаб чиқаради. Ёруғликнинг болиши демакки уйқунинг сифатига ҳам жиддий таъсир қилади. Тадқиқотчилар ухлашдан бир соат олдин бундай воситалардан фойдаланишни тўхтатиш кераклигини маслаҳат беришади.

Семириб кетишга олиб келади

Рақамли қурилмалардан мунтазам фойдаланиш сизни пассив, жисмоний фаоллик ва машқлардан маҳрум қилади. Бу эса вазннинг ошиб кетишига сабаб болиши мумкин. Айниқса телевизор томоша қилиб овқатланиш бунинг эҳтимоллигини ошириб юборади. Бундан ташқари телевизордаги овқатланиш рекламалари ҳам бизни носоғлом овқатланишга ундайди. Ҳар куни икки соат телевизор томоша қиласизми, унда тайёрланинг, ортингиздан ортиқча вазн келмоқда. Семириб кетиш эса сизни диабет, саратон ва юрак касалликларига яқинлаштиради. Вақтни экран қаршисида кўп ўтказишнинг мана бундай муаммолари ҳам мавжуд.

Ҳақиқий ҳаётдан узиб қўйиш ва ҳиссиётларнинг заифлашувига олиб келади

Соатлаб телевизор томоша қилиш, узоқ вақт видео ўйинларни ўйнаш ва онлайндаги ҳаёт бизни реалликдан узоқлаштиради ва руҳий бузилишларга олиб келади. Ундан ташқари инсоний ҳис-туйғуларни сезиш қобилиятини пасайтиради. Масалан, сиз фильмдаги, ўйиндаги ёки хабарлардаги зўравонлик саҳналарини кўрдингиз ва бунга кўзларингиз ўрганиб қолади, реал ҳаётда бундай вазиятга қарши ишлайдиган реакциялар ишламай қолади. Айниқса, бундай вазиятлар ёш болаларда эмоционал бузилишга сабаб бўлиб қолиши мумкин.

Экранга қарамлик – замонавий гиёҳвандлик!

Рақамли ахборотларнинг аксарияти кўнгилочар ҳисобланади, уларнинг асосий мақсади вақтни чоғлаш. Бу эса улар миямизда жуда кўп миқдорда дофамин ишлаб чиқаради дегани,бу эса эйфория туйғусини келтириб чиқаради, вақт отиб мия бунга муккасидан кетади. Ачинарлиси ушбу гиёҳвандлик ҳеч қандай чегараларга қарамайди, ҳали 1 ёшга кирмаган бола ҳам,80 дан отган қария ҳам бунга чалиниши мумкин.

Мия ҳаддан ташқари кўп маълумотларни қабул қилади.

Энди Париждаги Лувр музейини томоша қилиш унчалик кўп нарса керак эмас, бунинг учун биздан смартфон ёки компьютер ва озгина интернет талаб қилинади, холос.ахборотнинг ниҳоятда кўплиги ҳаётни осонлаштиради, аммо миямизга ортиқча босим ҳам қилади. Сиз қайси маълумот озингизни керак эканлигини билмайсиз, уларни қабул қилаверасиз, лекин бир кун албатта миянинг ҳам “хотираси” толиб қолади, чунки мия ошқозон эмас, кераксизни қайт қилиб ташлай олмайди. Сиз тонггача бемалол YouTube, Instagram’да сайр қилишингиз мумкин, аммо бу пайтда мия жуда кўп миқдорда маълумотни қабул қилиб, қайта ишлаётган бўлади.

Теги :
Jamiyat