$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғонада такси ҳайдовчиси жарима белгилангани сабаб ўзини осишга уринди

Фарғонада такси ҳайдовчиси жарима белгилангани сабаб ўзини осишга уринди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида такси ҳайдовчиси ўзини осишга урингани акс этган видеолар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ мазкур ҳодиса юзасидан муносабат билдирди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 июль куни соат 16:10да Фарғона шаҳри ва Тошлоқ туманлари чегарасида ташкил этилган карантин постида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Тошлоқ туманидан Фарғонага қараб, ҳаракатланиб келаётган тошлоқлик фуқаро бошқарувидаги «Lassetti» русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчидан автомобилнинг карантин вақтида ҳаракатланиши учун берилган рухсатномани талаб қилган. Ҳайдовчи эса, хеч қандай рухсатнома тақдим қила олмаган.

Натижада автомашина вақтинчалик жарима майдонига олиб келиниб, Фарғона шаҳар Санитария эпидимиология осойишталик маркази ходимлари томонидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳайдовчи эса жарима белгиланганидан норози бўлиб, жарима майдонидаги дарахтга ўзини осмоқчи бўлганида Миллий гвардия ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чекланган.

Махсус рухсатномасиз (стикерсиз) фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача) ҳаракатланишга рухсат берилади.

Теги :
Jamiyat