$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳафта охирига келиб ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Фото: "Янги Ўзбекистон" газетаси Фото: "Янги Ўзбекистон" газетаси

"Ўзгидромет" маркази Ўзбекистон бўйлаб 7-11 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, ҳафта охирига келиб ҳарорат пасайиши кутилмоқда.

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича атмосфера фронти ўтишида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади, айрим жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ, шимолда 5-7 даража илиқ атрофида бўлади.

Сешанба куни совуқ ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларига аста-секин кириб келади, ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим туманларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузиги ҳарорат 5-8 даража илиқни ташкил этади, бу ушбу куннинг ўртача иқлим қийматларидан 8-10 даражага пастдир.

Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

9-11 ноябрда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Совуқ ҳаво массалари кириб келиши натижасида 9-11 ноябрда ҳарорат кечалари 0-2 даража совуқгача пасаяди, кундуз кунлари аста-секин исийди. Ҳафтанинг охирига келиб ҳарорат 10-14 даража илиқ атрофида ва меъёрга яқин бўлади.

7-8 ноябрь кунлари кучли ёмғир ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Теги :
Jamiyat