$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

"Global Impact Conference-2022" конференциясини дунёнинг 15 та давлатидан 1 миллиондан ортиқ одам кузатиб борди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

1 декабрь куни Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида "Global Impact Conference-2022" халқаро конференцияси бўлиб ўтди. 20 дан ортиқ давлатлардан келган 30 дан ортиқ экспертлар таълим соҳасидаги муаммолар, янги чақирувлар, имконият ва унумдорликни ошириш бўйича таклифларни муҳокама қилишди.







Тадбирда «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв очиб берган бўлса, Нижний Новгород губернатори Алексей Лихачёв ва БМТда инсон ҳуқуқлари бўйича фаолият кўрсатаётган Глеб Никитин каби мартабали мехмонлар иштирок этди.

«Росатом» бош директори ўринбосари Татьяна Терентьеванинг таъкидлашича таълим соҳасидаги энг қийин касблардан бири ўқитувчилик. “Ўз ўқувчилари билан дўст бўлиш жуда муҳим ва шу орқали уларнинг муаммоалари, камчиликларини уларнинг ўзлари билан муҳокама қилиш мумкин бўлади.







Бундан ташқари, GIC 2022 конференцияда Impact Team 2050 жамоаси EducationX таҳлилий маърузасини тақдим қилишда ва муҳокамаларда фаол тарзда иштирок этишди. Таҳлилларга кўра, тадбирда иштирок этган давлатлар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижаларига кўра 54% ёшлар янгиликлардан ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўлади, 15% ёшлар медиани кузатади ва фақатгина 8% ёшлар ОАВни интернетсиз кузатади. 





Тадбир якунида “Инновация ва таълим” халқаро талабалар конкурси бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 19 дан ортиқ давлатлардан келган 400 дан ортиқ аризалар орасидан финалга чиқган лойиҳалар ғолибларини халқаро ҳайъат аъзолари тадбирнинг ўзида аниқлашди.