$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилган гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Фарғона ва Сирдарё вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди. Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилгани аниқланган ушбу гиёҳвандлик воситалари мусодара қилиниб, гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилди.

Ўзбекистон ҳудудига Тожикистон ва Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб кирилган гиёҳванд моддалари аниқланиб, уларнинг савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, тезкор тадбир давомида Бешариқ туманида яшовчи 1987 йили туғилган фуқаро ўзининг бошқарувидаги Damas автомашинасида Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида тўхтатилган ва текширув вақтида унинг салон қисмидан 1 кг 329 гр гашиш моддаси аниқланди.

Маълум бўлишича, ушбу туманга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган бу модда Тошкент шаҳрида сотилиши режалаштирилган бўлган.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан хом карликда Данғара туманида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган Қўқон шаҳрида яшовчи 1974 йили туғилган аёл бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина тўхтатилганда йўловчи сифатида кетаётган фуқародан 1 120 дона «Герика», 400 дона «Селефон», 198 дона «Тропикамид» каби дори воситалари топилган.

Бу кучли таъсир қилувчи дори воситаларни ёнида олиб юрган Қўқон шаҳрида яшовчи 1974 йили туғилган аёл еди. Шунингдек тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу аёлнинг 2004 йили туғилган ўғли бошқариб келаётган Lacetti маркали автомашина ҳам тўхтатилганда машина юкхонасида 250 «Тропикамид» дори воситаси борлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, бу йўналишда хизматнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам вилоят ички ишлар ва божхона бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Хусусан Фарғона — Сирдарё йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt автомашинаси Гулистон шаҳрига ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб текширилганда йўловчи сифатида кетаётган Гулистон шаҳрида яшовчи 1995 йили туғилган фуқаронинг ёнида 150 дона «Регапен», 33 дона «Тропикамид» аниқланди.

Шунингдек у бу дориларни Қўқон шаҳрида яшовчи 1992 йили туғилган аёлдан сотиб олганлиги маълум бўлиб, Қўқон шаҳрида ушбу аёл 50 дона «Трамадол» , 365 дона «Регапен» ва 40 дона тропикамид дориларини ўз харидорига сотаётгани вақтида қўлга олинди. Бу дори воситалари эса Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келинган еди.

Таъкидланишича, бу дори воситалари воқеа жойида проетсессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан қўлга олинган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.