$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Германия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

Анналена Бербокка Марказий Осиё мамлакатларига ташрифи чоғида энергетика ва инфратузилма соҳаларига ихтисослашган делегация ҳамроҳлик қилади.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 30 октябр куни Ўзбекистон ва Қозоғистонга уч кунлик сафарини бошлайди, деб хабар қилди мамлакат ТИВ матбуот котиби 28 октябр, жума куни.

Қозоғистон пойтахти Остонада Бербок ўз ҳамкасби Мухтор Тлеуберди билан музокаралар ўтказишни режалаштирган. Ўзбекистон пойтахти Тошкентда вазир мамлакат ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан музокаралар ўтказиши ҳамда Германия-Ўзбекистон таълим марказига ташриф буюриши режалаштирилган. Шундан сўнг Бербок Самарқанд шаҳрида Германия кўмагида қурилаётган ирригация тизимларини бориб кўради.

Бербокка энергетика ва инфратузилма соҳаси мутахассислари делегацияси ҳамроҳлик қилади, дея хабар берди Германия ТИВ.

Бербок Марказий Осиё республикаларига ташрифидан сўнг Германиянинг Мюнстер шаҳрида бўлиб ўтадиган "Катта еттилик" мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари саммитига боради. Учрашувнинг асосий мавзулари Россиянинг Украинага бостириб кириши, Хитой ва Эрон билан муносабатлар бўлади, деб хабар қилди Германия ТИВ матбуот хизмати.

Марказий Осиё ва Африка давлатлари билан алоқаларни ривожлантириш ҳам кун тартибидаги масалалардан. Саммитда Африка ташқи ишлар вазирлари ва Африка иттифоқи вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.