$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

АКТ вазирлиги Германиядаги IT-парк ваколатхонасининг очилиш маросимида иштирок этди

Фото: АКТ вазирлиги Фото: АКТ вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан иборат делегация аъзолари Германиянинг Хайделберг шаҳрида ташкил қилинган IT-парк ваколатхонасининг расмий очилиш маросимида иштирок этишди.

Мазкур тадбирда Германиянинг йигирмага яқин IT компаниялари раҳабарлари ҳам қатнашган.

«Тадбир доирасида IT-парк резидентларига яратилган шароитлар ва преференциялар билан тадбир иштирокчилари таништирилди. Шунингдек, IT-паркнинг «Venkon group», «Zuccotech», «Realsoft», «Rebochain technology», «Soft Legion» резидент-корхоналари томонидан IT соҳасидаги фаолиятлари бўйича тақдимотлар ўтказилди», дейилади АКТ вазирлиги хабарида.

Учрашув сўнгида BPO хизматларини юртимизга аутсорс қилишда ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистонни минтақавий IT-хабга айлантириш, IT-хизматлар экспортини ошириш борасида қўшма лойиҳаларни Германиянинг IT ва логистика компаниялари билан ҳамкорликда амалга ошириш масалаларини кўриб чиқишга, шунингдек Ўзбекистон ва Германия ўртасида IT соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинган.

Шунингдек, мазкур тадбир доирасида муҳим ҳужжатлар ҳам имзоланди.

Теги :
Jamiyat