$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда гендер тенглик бўйича тажриба маркази тузилади

Фото: Dunyo Фото: Dunyo

Сенат раиси Танзила Норбоева «БМТ-аёллар» тузилмаси вакили Улзийсурен Жамсран билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва «БМТ-аёллар» тузилмаси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини чуқурлаштириш, ташкилот мамлакатдаги фаолиятини фаоллаштириш, келгусида унинг гендер тенгликни таъминлашга қаратилган илғор тажриба марказини Ўзбекистонда ташкил этиш ва бошқа истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Улзийсурен Жамсран Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида гендер тенгликни таъминлашда энг фаол давлатлардан бири сифатида аниқ чора-тадбирларни, 2021 йилда тасдиқланган 2030 йилгача бўлган гендер тенгликка эришиш бўйича Стратегияни амалга ошираётганини таъкидлади. Ҳамкорликнинг янги йўналишини йўлга қўйиш таклифини илгари суриб, буни Ўзбекистон халқаро майдонда ҳам илғор ташаббусларни илгари сурган ҳолда барчага намуна бўладиган стандартларни жорий қилаётгани билан изоҳлади.

Юқоридаги фикрлар келиб чиқиб, Тошкент шаҳрида илғор тажриба марказини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Бу марказ Ўзбекистон тажрибасини глобал миқёсда илгари суришга хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди.