$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

«Газпром»даги можаро тинчиди. Иш берувчи компания тергов қилиняпти

Ўзбекистонлик ишчилар “Газпром”ни остин-устун қилишди. Ўзбекистон ТИВ ҳолат бўйича муносабат билдирди Скриншот

Аввалроқ, 13 июль куни Россиянинг Амур вилоятида “Газпром” газни қайта иловчи заводи қурилишида иштирок этаётган пудратчи ташкилотлардан бири, турк компанияси “Renaissance Heavy Industries”га қарашли вахта шаҳарчасида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари иштирокида тартибсизлик юзага келгани ҳақида хабар бергандик. Эндиликда можаро ўз ечимини топди, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Хабарга кўра, шу куннинг ўзида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Бош консули Мехриддин Хайриддинов можаро тафсилотларини аниқлаш ва уни ҳал қилишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида воқеа жойига етиб борган.

Амур вилояти маъмурияти, прокуратура ва ички ишлар органлари, “Renaissance Heavy Industries” компанияси ҳамда унинг субпудратчилари раҳбарияти ва вакиллари билан қатор музокаралар ўтказилган. Ватандошлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг норозилигига сабаб бўлган омиллар ҳақида батафсил ахборотлар олинган.

Россия ва Туркия томони билан ҳамкорликда амалга муаммонинг барча учун мақбул ечими топилди. Шаҳарчада тартиб-интизом тиклангач, ўзбекистон фуқаролари иш ташлашни тўхтатиб, 16 июлдан яна иш жойларига қайтишган.

Ҳозирги вақтда Россия Федерацияси тергов органлари томонидан юз берган ҳодиса бўйича протсессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Текширувлар нафақат тартибсизликлар иштирокчиларига нисбатан, балки иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилигининг бузилиши бўйича ҳам олиб борилаётгани айтилмоқда.

Ўз навбатида, Элчихона мазкур жараёнда ўзбекистонликларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилмаслиги учун барча зарурий чора-тадбирларни амалга оширишини билдирган.

Шу билан бирга, Элчихона юзага келадиган барча муаммоларни ноқонуний, зўравонлик усуллари, вайронгарчилик ва шантаж орқали эмас, балки тинч йўл билан, мулоқот ва музокаралар орқали ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаб, фуқароларни тартибсизликларга чорлаган барча шахслар жавобгарликка тортилиши ҳамда қонунда белгиланган тартибда жазоланиши мумкинлиги билан огоҳлантирган.

«Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган тақдирда улар Ўзбекистон Элчихонаси ва Бош консулхоналари, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликнинг ваколатхонасига мурожаат қилишлари мумкин», дейилади хабарда.