$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Газ қуйиш шохобчасига навбатсиз кириш учун пул талаб қилган икки эркакка чора кўрилди

Фото: "Халқ сўзи" газетаси Фото: "Халқ сўзи" газетаси

Андижон вилояти Олтинкўл туманида газ қуйиш шохобчасига пул эвазига навбатсиз киритган фуқаролар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларга Олтинкўл туманидаги газ «заправка»ларнинг бирида пул берган ҳайдовчилар навбатсиз киритилаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Қайд этилишича, туман ИИБ ходимлари томонидан ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, "Сифатли метан газ" МЧЖ автомобилларга газ қуйиш шохобчасига навбатсиз киритаётган 2 нафар шахс шу туманда яшовчи К.Ў ва С.О. экани аниқланган.

Ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик), 194-модда (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ҳамда 200-моддаларига (ўзбошимчалик) асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний тартибда кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судига юборилган.

12 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди томонидан К.Ў ва С.О.га нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, уларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Теги :
Jamiyat