$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда аҳолисига қўшимча газ баллонлари берилади

Фото: "Халқ сўзи" газетаси Фото: "Халқ сўзи" газетаси

Ўзбекистонда куз-қиш даврида истеъмолчиларга жами 30,6 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, шундан 10,4 миллиард куб метр ҳажмда аҳоли истеъмолчиларига ва 20,2 миллиард куб метри – иқтисодиёт тармоқларига етказилади. Суюлтирилган газ таъминоти тизимидаги 85 та газ тўлдириш пункти ҳамда 1058 та газ ташувчи ва тарқатувчи автотранспорт воситасининг доимий техник соз ҳолатда ишлаши таъминланган.

«Шу билан бирга аҳоли истеъмолчиларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, жорий йил якунига қадар 12,7 минг дона қўшимча маиший газ баллони етказиб берилади», дейилади хабарда.

Шу билан бирга, 15 сентябрдан бошлаб бугунги кунгача аҳоли истеъмолчиларига 401 минг тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилган. Йил якунига қадар 882 минг тонна кўмир маҳсулотларини етказилади.

Шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, суюлтирилган газ захирасини яратишда 447 та маҳалла (овул) фуқаролар йиғинидаги 168 мингдан зиёд хонадонга 10 693 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши таъминланади.

«Энергетика вазирлиги ва вазирлик тизимидаги барча ташкилотлар томонидан истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.

Хўжаев «Лукойл» компанияси газ қазиб чиқариш ва уни ички бозорга йўналтириш бўйича шартномаларда кўрсатилган мажбуриятларини тўлиқ бажараётгани, яқин вақтларда газ чеклови масаласи 80 фоизга ҳал этилишини таъкидлаган.

Теги :
Jamiyat