$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Хоразм вилояти Янгибозор туманида гаровдаги мулкини ўзлаштирган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Янгибозор тумани бўлими томонидан "Халқ банки" Янгибозор филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда "З.Б." фермер хўжалиги раҳбари З.Қ. наслли қорамол сотиб олишга ажратилган 237,6 минг доллар миқдоридаги кредит таъминоти учун гаровга қўйилган 616,1 миллион сўмлик иссиқхонани бузиб ташлаб, жиҳозларини бошқа мақсадларда ишлатиб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Жамият