$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғининг номи ўзгармайди

Фото: Sputnik Фото: Sputnik

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғининг номи ўзгариши мумкинлиги ва бунга айрим фуқароларнинг эътирозли фикрлари чоп этилган.

Бу борада Чилонзор тумани ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Б. Расулов берган маълумотларга кўра, боғнинг номланишига расман ўзгартириш киритилмаган. Боғ номини ўзгартириш ҳақида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси номига ариза келиб тушмаган. 

"Албатта, бу борада жамоатчилик фикри ҳам эътиборга олинади. Боғ олдин аталган номи Ғофур Ғулом номидаги боғ бўлиб қолади", - дея маълумот берди Ботир Расулов.  
Теги :
Jamiyat