$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Фавқулодда вазият хавфи ҳақида аҳолига хабар бериш тизими яратилади

Фото: Xabar.uz Фото: Xabar.uz

“Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлгани ҳақида аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш автоматлаштирилган тизимини яратиш ва ривожлантириш ҳамда тизимдан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлгани ҳақида аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш автоматлаштирилган тизимини (ХМАТ) яратиш, тизимдан фойдаланиш тартиби ҳамда тизимни баҳолаш кўрсаткичлари тўғрисидаги низом тасдиқланади:

ХМАТ асосий мақсади ва вазифалари;

ХМАТ таркиби;

ХМАТни яратиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби;

ХМАТ ҳолатини текшириш ва тизимни баҳолаш кўрсаткичлари.

ХМАТни яратиш буюртмачиси этиб: республика ва маҳаллий даражада Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; локал ва объект даражада хабар бериш тизимларини яратиш бўйича норматив ҳужжатларда кўрсатилган ташкилотлар белгиланади.

Белгилаб қўйилишича:

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлгани тўғрисида республика аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш соҳасидаги тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ва мувофиқлаштирувчи марказий орган ҳисобланади;

локал ва объект даражасидаги ХМАТни яратиш, модернизация қилиш бўйича барча техник, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилиши шарт.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

2026 йилга қадар республика ва маҳаллий даражадаги тизимни модернизация қилиш ҳамда босқичма-босқич ишга туширишни амалга оширади;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда жорий этилаётган тартиб асосида ХМАТни яратиш, ишга тушириш тадбирлари бориши ва тайёргарлиги ҳар йиллик текширувини амалга оширади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ХМАТ техник ҳолати тўғрисида ахборот киритади; 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Unicon.uz фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази ДУК билан ҳамкорликда ХМАТни яратиш бўйича миллий стандартларни ишлаб чиқиш, мавжуд халқаро нормаларни миллийлаштириш ҳамда тизим техник воситаларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни амалга оширади.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари: МАТни яратиш, ишлатиш ва сақлашда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига амалий ёрдам кўрсатади; барча даражадаги ХМАТ воситалари сақланишини ташкил этади.