$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

ЎзПФЛ футбол мусобақаларини 15 августга қадар тўхтатди

футбол

Карантин талаблари кучайтирилаётгани сабабли ЎзПФЛ томонидан биринчи галда Биринчи лига ва Аёллар чемпионати мусобақаси, кейинроқ эса футзал чемпионати номаълум муддатга қолдирилди. Coca Cola Суперлига ҳамда Про лига мусобақаси эса давом эттирилди. Орада вирус юқтириб олган футболчилар аниқлангач, ЎзПФЛ ҳар икки мусобақани августга қадар тўхтатишга қарор қилди.

Бугун – 27 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси тавсия хати асосида ЎзПФЛ ҳам мавжуд ҳолат, қолаверса, футболчи ва мураббийлар билан боғлиқ шароитлар, мамлакатимизда ҳукм сураётган карантин даври ҳамда ундаги мураккабликларни инобатга олиб, барча футбол мусобақаларини 15 августга қадар қолдирди. 


Теги :
Жамият