$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Суперлигада клублар рўйхатдан ўтказадиган футболчилар сони қисқартирилди

2021 йилда Суперлига клублари 40 нафаргача футболчини рўйхатда ўтказади ЎзПФЛ

ЎФА ва ПФЛ мутахассислари клублар мавсум давомида асосий таркиб учун қанча футболчи хизматидан фойдаланётгани борасида таҳлилий маълумотлар тайёрлади. 

Сўнгги йилларда Суперлига клублари 45 нафаргача футболчини рўйхатдан ўтказиб келаётганди. 2021 йилги мавсумда Суперлига ҳамда U-21 жамоаси учун умумий 40 нафардан кўп бўлмаган футболчи рўйхатдан ўтказилиши белгиланди. Бунда U-21 жамоасида U-18 жамоаси футболчилари ҳамда футбол академияси (мактаби) тарбияланувчиларининг тўп тепишлари мумкинлиги инобатга олинади.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият