$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Фуқарони $25 минг эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Самарқандда фуқарони 25 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. У ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг доллар олаётганда пайтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқанд вилояти ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони $25 мингга АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 1994 йилда туғилган Самарқанд шаҳрида яшовчи Х. С. фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика орқали АҚШга юбориши эвазига 25 минг АҚШ доллар сўраган.

У ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг АҚШ долларини олаётганда ушланди.

Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.