$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ихтирочилик ва рационализаторлик” кўрик-танлови 2-ўрин совриндори "Fresh energy" лойиҳаси бўлди

Лойиҳа муаллифи Асадбек Урунов ҳозирда Турин политехника университети 3-босқичи талабаси.  

"Fresh energy" электромобиллар аккумулаторларининг янгича инновацион совитиш тизими орқали ишлаб чиқилган универсал батарея модули. Бу лойиҳани амалга ошириш орқали, яқин келажакда юртимизга электромобиллар тарққиёт даврини олиб кира олиш ва миллий бренд асосида ички бозорни маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилган аккумулаторлар билан таъминлай олиш имконияти яратилади. 

Лойиҳа айни пайтда Турин политехника университети лабораториясида мукаммаллаштирилмоқда.

Бундан ташқари лойиҳа муаллифи Асадбек Урунов "Dubai Expo 2020" ҳамда Туркия республикасининг Самсун шахрида ўтказилган "Teknofest" Авиация ва астронавтика халқаро кўргазмасида ҳам Ўзбекистон республикаси номидан иштирок этган.

Реклама ҳуқуқи асосида