$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўрмонлар ҳажми 11,9 миллион гектарга етди

o

Ўрмон хўжалиги агентлиги директори Низомиддин Бакиров Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатларга «Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш ҳолати тўғрисида»ги ахборотини ўқиб эшиттирди.

Олти йилда 1 миллион гектар

Унга кўра, сўнгги олти йил давомида ўрмон фонди ерлари 1 млн гектарга кенгайган. Умумий ҳисобга кўра, бугунги кунда республикадаги ўрмон фонди ерлари 11,9 млн гектарни ташкил қилмоқда. Бу Ўзбекистон умумий ер майдонининг 26,4 фоизига тенгдир.

2023 йилги натижалар

Шунингдек, ўтган йили Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан 235 минг гектар майдонда ўрмон барпо қилиш ва қайта тиклаш тадбирлари бажарилган. Маълум бўлишича, ўрмон фонди ерларининг фойдаланилмаётган 7 012 гектар майдонлари ўзлаштирилган.

Орол бўйи масаласи

Бундан ташқари, мажлисда Оролбўйи ҳудудларининг экологик барқарорлигини таъминлаш масаласига ҳам тўхтаб ўтилди. Бу бора ўтган йили Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида 127,8 минг гектар, Бухоро вилоятида 40,6 минг гектар, Навоий вилоятида 43,7 минг гектар ва Хоразм вилоятида 10,6 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” барпо этилган.

3 миллионта бепул кўчатлар

Шу билан бирга Низомиддин Бакиров “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйича 3 млн. тупга яқин дарахтлар ва буталарнинг кўчатлари ҳамда ниҳоллари бепул етказиб берилганлиги, 457 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо этилганлиги ҳақида маълумот бериб ўтди. Таъкидланишича, Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш фаолиятига салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда, ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришига тадбиркорлик фаолияти субектларини кенг жалб қилиш чоралари кўрилган.