$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Аббос, Элдор, Жалолиддин... Легионер футболчиларимиз бу йилни қандай ўтказди?

футбол 12 9

Йил якунлаб боряпти. Ўзбек футболи ихлосмандлари кузатиб борадиган маҳаллий чемпионатимиз ва юртимизда бўлиб ўтувчи барча мусобақалар якунланди. Аммо Европа ва бошқа қитъаларда мавсум ўзининг авж палласига чиқмоқда. Яхши биласиз, ўзбекистонлик кўплаб футболчилар бошқа мамлакат чемпионатларида легионер сифатида фаолият юритади. Ўзимизнинг футболчилар дам олишаётган вақтдан унумли фойдаланиб, биз сизга легионер футболчиларимиз ҳақида маълумот беришни маъқул топдик. Бугунги сонимизда терма жамоамизнинг асосий футболчилари фаолияти ҳақида ёзамиз. 

Сирдарёлик “Кичкина шаҳзода”

Биринчи бўлиб ҳамюртларимизнинг “эркатой”ига айлани бўлиб, эндиликда москваликларнинг ҳам ёқимтойига айланиб бораётган Аббосбек Файзуллаевнинг фаолиятига тўхталамиз. Аббос мавсумни “Пахтакор” сафида бошлаб, ҳозирда Москванинг “ЦСКА” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Аббос "шерлар" таркибида 6 та расмий ўйинда майдонга тушиб, икки гол ва битта ассистга муаллифлик қилди. Шундан сўнг, гарчи кўпчилик унинг трансферига ишончсизлик билдирган бўлишига қарамай, москваликлар сафида порлашни бошлади. Аббос ЦСКА таркибида бугунга қадар 17 та расмий ўйинда иштирок этиб, 6 та ассист ва 2 гол муаллифи бўлишга эришди. Шунинг билан бирга, Аббос 6 та ўйинда энг яхши ўйинчи ва клубида ойнинг эяхши ўйнчиси бўлишга ҳам улгурди. 

Боғичсиз сардор

Остсарлавҳани ўқиб хайрон бўлган бўлсангиз керак? Гап Отабек Шукуров ҳақида кетмоқда. Отабек терма жамоа таркибида 10 та ўйинда ҳаракатланиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 1 та ассист ёздирди. Қашқадарёлик футболчи энг муҳим ўйинларда ўзини росмана яхши кўрсата олди. Гарчи жамоа сардори бўлмаса-да, ўзини сардорлардек тутиб, жамоадошларига яхши руҳий таъсир эта олди. Яхшилаб эътибор берсангиз, ҳакамлар билан бўлувчи диалоглар учун ҳам жамоа номидан кўпроқ Отабек суҳбатлашади. Шукуров Туркия Суперлигаси ва Кубогининг янги мавсумида ҳозирча 16 ўйинда майдонга тушиб, мазмунли ўйин ва 1 та асситни амалга оширди.

“Ойнинг ўн беши — қоронғу, ўн беши — ёруғ”

Мамлакатимизнинг амалдаги энг яхши ва айни вақтдаги нархи энг қиммат бўлган ўйинчиси — Элдор Шомуродов. Элдорнинг ушбу йилдаги карерасига юқоридаги матндан бошқа мосроғини толмадим, очиғи. Хўш, нимаси ўхшаш? Шомуродов янги жамоаси(“Каляри”) билан янги мавсумда 12 ўйинда майдонда бўлиб, 1 тагина ассист қайд этишга муваффақ бўлди. Терма жамоа таркибида эса, 8 та ўйинда ҳаракатланиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 2 ассист ёздириб қўйди. Асосий ҳужумчимизнинг клубдаги карерасида ҳозирча бироз турғунлик даври кузатилмоқда. Умид қиламизки, Элдор келаётган йилда Осиё Кубогида ўзини кўрсатиш орқали, клубида ҳам яна аввалги ҳолатини тиклаб олади.

Грецияда нима гаплар? 

Миллий жамоамизнинг яна бир етакчиси Жалоллидин Машарипов ҳаётида ҳам ортда қолган йил кўплаб бурулишларга бой бўлди. Машарипов Роналду бошчилигидаги “Ан Насср”дан кетгач, Грециянинг "Пансерраикос" клуби аъзосига айланди. Футболчи янги жамоаси таркибида ҳозирча 7 учрашувда майдонга тушиб, 3 та ассист қайд этди. Терма жамоамиз таркибида 10 бора майдонга тушиб, 2 голга муаллифлик қилди.

Ҳужумчими ё ҳимоячи? 

Мавсумни "Насаф"да бошлаган Хусниддин Алиқулов маҳаллий чемпионатимизда 12 ўйин ўтказиб, ҳимоячи бўлишига қарамай, 5 та гол киритди. Бу даҳшатли натижа. Алиқулов ҳозирча янги жамоаси ("Ризеспор")да Туркия Суперлигаси ва Кубоги доирасида 8 та ўйин ўтказди. Терма жамоа таркибида эса 8 та ўйинда ҳаракатланиб 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Умуман олганда, Хусниддин учун бу йилги мавсум ҳам ёмон ўтмади. Маълумот учун, ўтган мавсумда у Ўзбекистон футболчилари ичида энг яхшиларидан бири эди. 

Шундай қилиб, терма жамоамизнинг асосий легионер футболчилари олдида яна бир неча ўйинлар қолди, сўнгра йил якунланади.