$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашни истамaган олмалиқлик футболчига “Бавария” қизиқмоқда

Anton Valdemar

Наҳотки, мана шундай футболчи бор , деб ажабланган бўлсангиз, бизнинг жавобимиз: ҳа, бор битта шунақаси.

Антон Вальдемар 27 ёшда ва у бугунги кунда футбол иҳлосмандлари учун таниқли бўлган клуб, "Штутгарт" жамоаси сардори. Футболчи Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида туғилган. Ўзининг айтишича, футболчи оиласи билан 2 ёшида Германияга кўчиб кетишган. Маълумотларга кўра, немисларнинг бош жамаоаси "Бавария" футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. 

Футболчининг амалдаги жамоаси ҳам ўз вакилини сақлаб қолиш учун шартномани узайтириш ҳаракатларини бошлаб юборган. 

Антон Вальдемар 2024 йилнинг март ойидаги FIFA кунларида “Бундестим” бош мураббийи Юлиан Нагельсмандан чақирув олишига умид қилмоқда.

Шу вақтга қадар Вальдемарга Ўзбекистон томoнидан таклиф билдирилган, аммо футболчи Ўзбекистон футбол терма жамоаси таркибида ўйнашни истамаган. Антонга Россия ва Германия таклифи қизиқ бўлиб келган. Ўз вақтида Россия терма жамоасининг собиқ мураббийи, Черчесов Вальдемарда Россия фуқаролиги йўқлиги, фуқароликни олган тақдирида жамоа йиғинига жалб қилиб кўриши мумкинлиги ҳақида гапирган.