$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон “оқ бўрилар”ининг тиши чархландимикан?

f 1 18

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осий кубоги иккинчи тури доирасида Ҳиндистон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бу ўйин икки терма жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга, айниқса, Ҳиндистон учун. 

Ўзаро ўйинлар

Ўзбекистон терма жамоаси шу вақтга қадар Ҳиндистон бош жамоаси билан 6 бор тўқнаш келган бўлиб, шуларнинг 4 тасида вакилларимизнинг қўли баланд келган бўлса, 2 тасида дурранг натижа қайд этилган. Ҳа, вакилларимиз ҳиндларга умуман мағлуб бўлмаган. Ҳиндистон ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги илк маротаба 1997 йилда “Неру” Олтин Кубоги халқаро мусобақаси доирасида ўзаро тўқнаш келишган. Сўнгги тўқнашув эса бундан 23 йил аввал, 2001 йилда бўлиб ўтган. 

Ўзаро ўйинлар тарихидаги умумий натижалар қуйидагича:

Ҳиндистон — Ўзбекистон 2:2 (Неру Олтин кубоги) — 1997 йил 4 апрель;

Ҳиндистон — Ўзбекистон 0:0 (халқаро ўртоқлик ўйини) — 1998 йил 16 ноябрь; 

Ҳиндистон — Ўзбекистон 0:4 (халқаро ўртоқлик ўйини) — 1998 йил 19 ноябрь;

Ўзбекистон — Ҳиндистон 2:0 (Осиё Ўйинлари) — 1998 йил 9 декабрь; 

Ҳиндистон — Ўзбекистон 2:3 (Осиё кубоги саралаш) — 1999 йил 24 ноябрь; 

Ўзбекистон — Ҳиндистон 2:1 (Мердека кубоги) — 2001 йил 26 июнь.

Қийматлар солиштируви

FIFA рейтингидаги ўринлар: Ўзбекистон - 68 — Ҳиндистон - 102 

Осиёдаги ўринлар: Ўзбекистон - 9 — Ҳиндистон - 18

Жамоаларнинг умумий нархи: Ўзбекистон - 25.45 млн. евро — Ҳиндистон - 6.53 млн. евро 

Маҳаллий энг олий лига қиймати: Ўзбекистон - 78.13 млн. евро — Ҳиндистон - 55.1 млн. евро 

Жамоалардаги энг қиммат футболчилар: Аббосбек Файзуллаев - 4 млн. евро — Лаллианзуала Чҳангте - 350 минг евро

Имкониятлар — (Ўзбекистон ғалабаси, дурранг, Ҳиндистон ғалабаси) 80%-15%-5%.

Ҳиндистон терма жамоаси

Аввалги мақолаларимизда гуруҳдаги рақиблармиз, Сурия ва Австралия ҳақида таҳлилий маълумотлар бериб борган эдик. Аммо Ҳиндистон борасида вакилларимиз бизга маълумот ва қизиқиш учун эҳтиёж қолдирмайди, деган умидда эдик. Биринчи турдаги дурранг, Ўзбек мухлисларидаги каби бизнинг ҳам барча фикрларимизни ўзгартириб юборди. Келинг, бугунги рақибимиз Ҳиндистон терма жамоаси билан ҳам танишамиз.

Рейтинг ва таркиб

Ҳиндистон терма жамоаси айни вақтда FIFA рейтингида 102-ўринда жойлашган. Бу Осиё бўйича 18-натижа. Жамоанинг мусобақада иштирок этаётган футболчилари умумий қиймати трансфермаркет портали маълумотига кўра, 6 миллион 530 минг еврони ташкил этмоқда. Қизиғи, Ҳиндистон терма жамоасида ўйнаётган футболчиларнинг барчаси маҳаллий чемпионатда тўп суришади. Таркибда "Mohun Bagan" жамоасидан 7 та, "Mumbay City" жамоасидан 6 та, шунингдек, "Бенгалуру", "Kerala Blasters", "Гоа", "East Bengal" жамоаларидан 3 тадан футболчи жалб этилган. Ҳиндистон термасининг ўртача ёши 27.2 ни ташкил этади.

Мураббий ва ўйин схемаси

Жамоани 2019 йилдан бери Хорватиялик мутахассис Игор Штимаc бошқаради. Штимаc шу вақтга қадар Ҳиндистон термаси мураббийи сифатида 47 та ўйин ўтказган ва улардан 19 тасида ғалаба қозонган. Унинг бошчилигида Ҳиндистон термаси 2 марта Жанубий Осиё чемпионатида, шунингдек, 1 мартадан Ҳиндистон Интерcонтинентал Кубоги ва Tri-Nation серия мусобақаларида чемпион бўлди. Жамоа асосан 4-2-3-1 тактик схемасида ўйнайди. Ҳиндистоннинг кучли чизиғи — марказий ҳимоя. Ҳиндистон ҳужумлари асосан чап қанотдан ташкил этилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўйини бироздан сўнг, Тошкент вақти биланг 19:30 да, “Аҳмад бин Али” стадионида старт олади.