$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Fitch Ratings” агентлиги “Иссиқлик электр станциялари” АЖ кредит рейтингини ўзгаришсиз сақлаб қолди

IES47

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2023 йилнинг октабр ойида халқаро кредит рейтингларини янгилаш бўйича тизимли ишларни бошлаган эди. Жорий йилнинг 11 январида “Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлиги акциядорлик жамиятининг халқаро индикатив рейтингини “BB-“ “Барқарор” даражада баҳолади ва Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингига тенг даражада эълон қилди.

Халқаро рейтинг кўрсаткичлари йилда бир маротаба янгиланади

Таъкидлаш лозимки, халқаро рейтинг кўрсаткичлари йилда бир маротаба янгиланади. “Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2023 йилнинг январь ойида илк бора “BB-“ “Барқарор” кредит рейтинги билан баҳоланган. Орадан бир йил ўтиб, ушбу “BB-“ “Барқарор” кредит рейтингини сақлаб қолишга эришилди. 

 “Иссиқлик электр станциялари” АЖга мазкур даражани беришдан аввал “Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари томонидан бир йил давомида жамиятнинг фаолияти таҳлил қилинди. Бунда акциядорлик жамиятининг нафақат молиявий-иқтисодий ва бизнес стратегияси ҳолати ўрганилди, балки молиявий модели барқарорлиги ҳамда корпоратив бошқарув тизими, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда бошқа йўналишлар ҳам чуқур таҳлил қилинди.

“BB-“ даражаси нимани англатади

Яна бир муҳим жиҳат, жамиятга киритилаётган инвестиция кўламининг жозибадорлиги ва уни бошқариш салоҳияти, кредит юкини керакли даражада назорат остига олиш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар самараси мазкур ижобий натижага эришишга хизмат қилди.

“BB-“ даражаси кредит хавфлари мавжуд бўлиши мумкин экани, бироқ компания инвесторлар ва кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажара олишини билдиради.

Шунингдек, мазкур рейтинг, “Иссиқлик электр станциялари” АЖни жаҳоннинг инвестиция бозорларида аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳолатига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга корхона позициясини сақлаб қолади.