$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Танишининг 2 та Спаркини сотиб олиб, пулларини тўламасдан бошқага сотиб юборган фирибгар қўлга олинди

Танишининг 2 та Спаркини сотиб олиб, пулларини тўламасдан бошқага сотиб юборган фирибгар қўлга олинди

Танишининг 2 та Спаркини сотиб олиб, пулларини тўламасдан бошқага сотиб юборган наманганлик фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 10 октябрь куни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил январь ойида Наманган шаҳрида яшовчи таниши унинг ишончига кириб, 2 дона Спарк русумли автомашиналарини 26 200 АҚШ долларига сотиб олишга келишади. Таниши эса 500 АҚШ долларини бериб, қолган пулларини ҳар ойда 350 АҚШ долларидан 3 йил давомида беришини айтиб, автомашиналарни бошқа шахсга сотиб юборган бўлсада, бироқ пулларни бермаётганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 17 октябрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.