$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Пойтахтда тадбиркордан 60 минг доллар ундирмоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

Пойтахтда тадбиркордан 60 минг доллар ундирмоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

Тошкент шаҳрида тадбиркордан 60 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақида Бош прокуратура Матбуот хизмати Uz24 га маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тадбиркорлик манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Б. “A” МЧЖ раҳбари М.га Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида қурилиши лозим бўлган умумий қиймати 7,5 млрд сўмлик мактаб биноси ва Олмалиқ туманидаги 4,5 млрд сўмлик капитал таъмирлаш ишларини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали олиб беришга ишонтириб, ушбу хизмати эвазига 60 000 АҚШ доллари миқдорида “откат” талаб қилган. Фирибгар келишилган пулнинг 4 000 долларини олдиндан олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Н.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28-, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat