$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Telegram’да фирибгарлик схемаси пайдо бўлди. “Ўзкомназорат” фойдаланувчиларни огоҳликка чақирмоқда

Telegram’да фирибгарлик схемаси пайдо бўлди. “Ўзкомназорат” фойдаланувчиларни огоҳликка чақирмоқда

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси ахборот хизмати хабар беришича, Ўзбекистонда Telegram фойдаланувчиларининг аккаунтларига кириб олиб, шахсий маълумотларни ўғирлаш ёки аккаунтни қайтариб бериш эвазига мўмай пул ишлашга уринаётган мобил фирибгарлар пайдо бўлди.

Фирибгарлик схемасига кўра фойдаланувчига мобил алоқа операторининг расмий рақамидан қўнғироқ қилиниб COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида ўта содда ва жавоби осон саволлар бериладиган қисқа викторина ўтказилади. Ғолибга пул ўтказиб бериш ваъда қилинади. “Ўлжа” ютуғини олиши учун Telegram’га келган махфий кодни айтиши лозим. Мессенджерга келган сирли рақам айтиш, фирибгарларнинг аккаунтга кириб олишига шароит яратади.

Блогер ёки канал администраторининг аккаунтига кириб олган фирибгар у ердаги маълумотларни ошкор қилмаслик учун пул талаб қила бошлайди. Оқибатда ўзини викторина ғолиби бўлдим деб ўйлаган фойдаланувчи фирибгарлик қурбонига айланади.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун Telegram’да икки томонлама аутентификацияни ўрнатиш, яъни Telegram’дан келган махфий рақамдан ташқари аккаунт паролини ҳам киришни сўрайдиган ҳимоя тизимидан фойдаланиш тавсия этилади. 

Юқоридаги ҳолатларга ўхшаш фирибгарлик схемалари МДҲга аъзо бошқа мамлакатлар ҳудудларида ҳам кузатилмоқда. 

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси Telegram фойдаланувчиларидан ахборот хавфсизлиги бўйича юқоридаги тавсияларга риоя қилиш, телефон орқали бегона рақамдан қўнғироқлар бўлиб шубҳали викториналар ўтказиш, мессенджер орқали махфий кодлар юбориб, уларни айтиш сўралганида бегоналарга бу маълумотларни ошкор қилмаслик, фирибгарлик схемаларидан огоҳ бўлишга чақирган.

Теги :
Jamiyat