$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Агробанк “Фермерлар мактаби” Самарқанд филиалида дарслар қизғин паллада. 2-мавсум учун қабул давом эмоқда

Агробанк “Фермерлар мактаби” Самарқанд филиалида дарслар қизғин паллада. 2-мавсум учун қабул давом эмоқда

Маълумки, 2021 йил 31 май куни «Агробанк» АТБ ташаббуси билан Ўзбекистоннинг 5 ҳудудида илк марта “Фермерлар мактаби”га старт берилганди. Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – қишлоқ хўжалигида янги бизнес йўналишларини очиш, билимли ва малакали ёш фермерларни тайёрлаш ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик кўникмаларини ошириш, ёшларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда энг замонавий технологиялардан фойдаланишни ўргатишдан иборат.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳамкорликда ташкил этилган мактабларда тингловчиларга таълм бериш жараёни айни пайтда қизғин давом этмоқда.

Жорий йилнинг 10 июль куни Агробанк томонидан бир гуруҳ журналист ва блогерлар иштирокида мазкур мактабнинг Самарқанд филиалига пресс-тур ташкил қилинди. ОАВ вакиллари ўқув жараёнлари, тингловчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда лойиҳа муаллифларининг келгусидаги режалари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Туркиядаги Ziraatbank-нинг “Ёш фермерлар академияси”, Россиянинг Росселхозбанки томонидан йўлга қўйилган “Школа фермера” мактаби ва бошқа бир қатор халқаро тажрибалар асосида яратилган лойиҳага қизиқувчилар кўпчиликни ташкил этмоқда. Буни мактабнинг биринчи босқичидаёқ ўқиш учун ариза йўллаган ёшлар сони 1745 нафарга етганидан ҳам билиш мумкин. Илмий ходимлардан иборат комиссия томонидан ўтказилган суҳбат асосида ариза берганлар орасидан 150 нафар тингловчи саралаб олиниб, 1 июлдан бошлаб 2 ойлик махсус дастур асосида уларга зарур амалий ва назарий билимлар бериб борилади. Дарсларни хорижий ва амалий тажрибасига кўра, танлов асосида жалб этилган 37 нафар ўқитувчилар олиб боришмоқда. Илмий мутахассислар гурухи таркибида 8 фан доктори, 3 нафар профессор, 11 нафар фан номзоди ва 12 нафар доцент бор. Бу омиллар ҳам тингловчиларнинг ҳар томонлама пухта билим олишларида катта рол ўйнайди.

Бундан ташқари, таълим жараёни графиги ҳам тингловчиларнинг янги билимларни яхши ўзлаштиришига ҳизмат қилади. Ўқиш даврида тингловчилар бошқа нарсаларга чалғимасилклари учун ўз фаолият турларидан 2 ойга ажратиб олинади. Яъни улар ётоқҳона, 3 маҳал тушлик ва бошқа эҳтиётлар билан тўлиқ таъминланади. 2 ойлик курснинг 5 ҳафтаси назарий билимлар, 2 ҳафтаси амалиёт, қолган 1 ҳафтаси эса бизнес режа тузиш ва уни ҳимоя қилиш учун ажратилган.

Бу ерда курс ўқувчиларига Агробанк томонидан тузиб чиқилган қишлоқ хўжалигига оид “100та китоб” тўплами асосида чорвачилик, паррандачилик, сабзавот ва полизчилик, иссиқхона хўжалиги, шу билан бирга, бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик йўналишлари бўйича дарслар берилмоқда.

Лойиҳа ташкилотчиларига кўра, “Фермерлар мактаби” ғояси ҳар икки тараф учун бирдек манфаатли бўлади. Бир томондан, банк ўзи учун потенциал мижозларни тайёрлаётган бўлса, иккинчи тарафдан мактаб битурувчилари келгусида ўз лойиҳалари билан мамлакат қишлоқ хўжалигига замонавий, инновацион лойиҳаларни олиб кириб, уни янги босқичга кўтаришлари мумкин. Бу эса Ўзбекистон иқтисодиётига катта ҳисса қўшиш билан бирга, янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли турмуш даражаси ўсишига хизмат қилади.

Агробанк биргина мавсум билан тўҳтаб қолмоқчи эмас, лойиҳа узоқ муддатга мўлжалланган. Ҳозирда мактабнинг биринчи мавсуми давом этмоқда. 2-ўқув мавсум учун аризалар қабул қилиш муддати эса 15 июль куни этиб белгиланган. Қишлоқ хўжалигида ўз бизнесини йўлга қўйиш ниятида бўлган юртдошларимиз белгиланган муддатга қадар @fermerlar_maktabi_bot ёки fermermaktab.uz сайти орқали ариза юборишлари мумкин.

 

Батафсил маълумот учун:

+998955008010

+998955008001


Реклама ҳуқуқи асосида

Теги :
Jamiyat