$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Фермерлар мактаби битирувчиларининг Туркияга сафари мазмунли хотираларга бой кечди.

fermerlar_maktabi_turkiya


🌱Тингловчиларимиз йирик Тигем ташкилоти, Куран Тарим уруғчилик фирмасида бўлиб, у ердаги буғдой қадоқлаш жойлари, писта боғлари, молларни сақлаш жойлари, маккажўхори майдонлари билан яқиндан танишдилар. 


Гап Таримсал Эгитим Меркези (Қишлоқ хўжалиги таълим маркази)да эса соҳага оид турли семинар-тренингларда қатнашишди. 


Талат демирорен илмий-тадқиқот институтига ташриф ҳам уларда катта таассурот қолдирди. У ерда битирувчилар туркиялик илмий тадқиқотчилардан янги тадқиқотлар ҳақида маълумотлар олдилар. Айниқса, маккажўхори етиштиришда ер ости суғориш тизимини қўлланаётгани бизнинг тингловчиларимиз учун катта янгилик бўлди. 


Сафар давомида, шунингдек, Шарқий Ўртаер денгизи қишлоқ хўжалиги институти, Адана қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва малака ошириш маркази, Тарсус қишлоқ хўжалиги кампуси, Алата боғдорчилик тадқиқот институти ва бир қатор замонавий ферма ва корхоналарда бўлиб, у ерлардаги иш фаолияти ва шароитлар, янгиликлар билан танишдилар. 


Туркия саёҳати бизнинг тингловчиларимиз учун чинакам маҳорат мактабига айланди. Ва бу таассуротлар, олинган билимлар у ерда бўлиб қайтган ҳар бир битирувчимизнинг кейинги фаолиятида асқотади, деган умиддамиз.


Реклама ҳуқуқи асосида