$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

“Фермер мактаби” битирувчиси кўргазмада инновацион ечим билан иштирок этмоқда

fermerlar_maktabi_viktory

“Фермер мактаби” битирувчиси кўргазмада инновацион ечим билан иштирок этмоқда!


Қорақалпоғистон ҳунарманд аёллари 14-16 декабр кунлари USAID кўмагида ташкил этилган кўргазмада ўз қўллари билан ишлаб чиққан жундан тайёрланган турли хил сифатли кигиз маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги соҳаси учун фойдали бўлган безакли товарлар билан иштирок этишмоқда.


Ушбу кўргазмада Фермерлар мактабининг Нукус ҳудудий филиалида таҳсил олган битирувчимиз Севара Рустамова ўзининг инновацион лойиҳаси билан қатнашаётганлиги қувонарли ҳол.


Севара Рустамова кўчат етиштириш учун пластмаса туваклар ўрнига жун табиий маҳсулотидан тайёрланган тувак халтадан фойдаланишни таклиф этди. Унинг сўзларига кўра: “Жун маҳсулотини унумли ва самарали қўллай олсак, пластмасадан фарқли равишда табиатга, еримизга ва ўсимлик оламига зараримиз тегмайди. Жун тувак халталар тупроқда чириб, минерал ўғитга айланади!"