$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғона ҳокимининг акаси касалхонада вафот этди. Сабаби коронавирус эмаслиги айтилмоқда

Фарғона ҳокимининг акаси касалхонада вафот этди. Сабаби коронавирус эмаслиги айтилмоқда

Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Мадаминович Ғаниев (Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг акаси) 15 сентябрь куни 62 ёшида вафот этди. У сўнгги ҳафта давомида шифохонада даволанишда бўлган.

Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов Facebook’даги саҳифасида Ғаниевнинг қон босими кўтарилиши ва мияга қон қуйилиши оқибатида вафот этганини маълум қилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Авазбек Ғаниев коронавирусга чалиниб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Фарғона вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Авазбек Ғаниевнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарларни рад этган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати у пневмония хасталиги ва юқумсиз бўлган бошқа ҳамроҳ касалликлар билан Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасида даволанаётганини маълум қилганди.

Маълумот учун, Авазбек Ғаниев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевнинг отаси, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг акаси эди.

Теги :
Jamiyat