$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғонада йигит “ишкал”дан қочаётиб “Зил” тагида қолиб кетди

ЙТҲ

Фарғоналик фуқаро жанжалга аралашиб қолгач, таъқибдан қочаётиб “Зил” тагида қолиб кетди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.

Воқеа жорий йилнинг 4 август куни соат 18:00 атрофида Фарғона туманида юз берган. Катта йўл ёкасида бир неча шахслар ўртасида жанжал юзага келади. “Зил-130” юк машинаси ҳайдовчиси жанжал бўлаётган жойга яқинлашгач машинани секинлатади.

Ҳайдовчининг айтишича, тўпланиб турганлар орасидан икки йигит ажралиб чиқиб, “Зил” томонга қараб югурган. Ҳайдовчи машина тезлигини камайтирган. Сўнг қўзғалиб ҳаракатни давом эттираётганида йигитлардан бири машинага осилиб олган. Ҳайдовчи йигитга бундай қилмасликни айтган.

Бироқ йигит яна осилган ва ҳайдовчи тезликни камайтириб тўхташга уринаётган вақтда, кутилмаганда “Зил” тагида қолиб кетиб ҳалок бўлган.

Теги :
Jamiyat