$
 12502.99
-21.9
 14484.71
28.48
 155.94
-0.6
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғона водийсида газ "заправка"лар фаолияти тўхтатилди

Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz» Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газ эҳтиёжи ортгани боис газ «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Фарғона водийси вилоятлари — Андижон, Наманган ва Фарғонадаги газ «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилди, дея хабар бермоқда «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати.

Об-ҳаво совиб кетиши туфайли аҳоли, ижтимоий соҳа объектларининг табиий газга бўлган эҳтиёжи ортгани боис Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари 7 декабрь куни соат 11:00 дан вақтинча иш фаолиятини тўхтатди.

«Вазият изга тушгач одатий иш фаолиятига қайтилишини маълум қиламиз. Келтирилган вақтинча ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда аҳоли хонадонларини газ билан таъминлаш учун «заправка»лар ёпилганди.