$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғона пандемиянинг 2-тўлқинига тайёрланяпти

Фарғона пандемиянинг 2-тўлқинига тайёрланяпти

Фарғона вилоятида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқинига тайёргарлик ишлари доирасида вилоятда 12 мингдан ортиқ захира ўринлари яратилган. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар қилинишича, Вилоят ҳокимлиги томонидан Хитойдан қарийб уч миллиард сўм маблағ эвазига кислород концентраторлари ва пульсоксиметрлар олиб келинган. Мазкур тиббий жиҳозлар захира жой учун тайёрлаб қўйилган масканларга топширилган. Шунингдек, уч ойлик дори-дармон захираси учун 10 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Кеча, 10 август куни Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасидаги тақсимлаш марказида бу жиҳозларнинг ўрнатиш жараёни билан танишган.

Ш. Ғаниевнинг сўзларига кўра, тез орада “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида кислород концентраторлари ва пульсоксиметрлар ишлаб чиқарадиган йирик корхона ишга тушади. Вилоятдаги барча шифокорлар ва тиббиёт ходимлари бепул пульсоксиметрлар ва бошқа зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланади.

Маълум бўлишича, вилоятга олиб келинган кислород концентраторларининг ҳар бири, барча харажатлар билан ҳисоблаганда, 4 млн. 200 сўмга, бир дона пульсоксиметр эса 150 минг сўмга тушган.


Теги :
Jamiyat