$
 12524.89
-96.4
 14456.23
-140.29
 156.54
-1.9
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғона вилоятидаги бозорда ёнғин содир бўлди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Фарғона вилояти Данғара туманида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Бугун, 3 январь куни Данғара тумани “Тошкент” кўчасида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари сотишга мўлжалланган контейнерларда ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:40 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:44 да қуршаб олинган ва соат 12:59 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида 4 та контейнернинг тахминан 40 квадрат метр майдонда ички қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса туфайли тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Теги :
Jamiyat