$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғонада ис гази туфайли эр-хотин вафот этди

Фото: Ogoh.uz Фото: Ogoh.uz

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги хонадонда эр-хотин ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Учкўприк тумани ИИБ навбатчилик қисмидан 21 декабрь куни соат 08:30 ларда берилган хабарга кўра, туманнинг, "Чорбоғ" МФЙ, Юксалиш кўчасидаги уйда яшаган 1977 йилда туғилган Ш.Э. ва 1995 йилда туғилган турмуш ўртоғи К.Э. яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Кўздан кечириш давомида яшаш хонадонининг ёнма-ён жойлашган ётоқхонаси ва ювиниш хонасига қўлбола усулда ясалган, темирдан ишланган печка ўрнатилгани, печка шланг орқали пропан газ балонига уланиб, иситиш учун мослангани, ҳодиса содир бўлган куни хонадонда газ тўлиқ ёнмасдан, ис гази ажралиб чиққани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Теги :
Жамият