$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

"Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби" Абдумавлон Абдуллаев вафот этди

Фото: Фанлар академияси матбуот хизмати Фото: Фанлар академияси матбуот хизмати

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси соҳасида дунёга танилган олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Абдумавлон Абдуллаев 2022 йил 8 декабрь куни 92 ёшида вафот этди. 

Абдумавлон Абдуллаев 1930 йилда Наманган вилоятида туғилган. Ўзбекистон Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти бош илмий ходими лавозимида ишлаб келган.

У 1961 йилда номзодлик, 1972 йилда докторлик диссертациясини ёқлаган. 1979 йилда ЎзР ФА мухбир аъзоси этиб сайланган.

1980 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби» унвони билан тақдирланган. 1984 йилда эса «Генетика» соҳаси бўйича профессор унвони берилган. 1995 йилда у «Молекуляр генетика» соҳаси бўйича ЎзР ФА академиги этиб сайланган. 

Академик А.Абдуллаев асосий илмий йўналиши ғўза генетикаси, систематикаси, эволюцияси ва филогенияси каби фундаментал муаммоларини ўрганишга қаратилган. 

Шу билан бирга, жаҳондаги энг бой коллекцияларидан бири — ғўза генофондини яратилишида, уни янги намуналар билан тўлдиришда А.Абдуллаевнинг ҳиссаси беқиёс.