$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Йил давомида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 23,2 млрд. АҚШ долларга ошган

Сўнгги 9 ойда Тошкент шаҳрининг ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд долларни ташкил этди

Жорий йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 26,2 фоизга ошган. Шу билан бирга мамлакат 2023 йилда 199 та савдо алоқаларини амалга оширган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар бермоқда.

Рақамли айланмалар билан танишинг

Хабарга кўра, жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган. Бу натижа эса ташқи савдо айланмаси ҳажмини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,2 % га оширган. Бунда, экспорт ҳажми 23,2 млрд. АҚШ доллари билан 30,6 фоизга, импорт эса 34,1 млрд, яъни фоиз кўрсаткичи билан келтирсак, 23,3 % га ошди.

Давлатлараро ташқи савдо айланмаси

Шу билан бирга Ўзбекистон 2023 йилнинг январь–ноябрь ойларида жаҳоннинг 199 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширишга эришган.

Давлатлараро ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси асосан 5 та мамлакатда қайд этилган. Бунда:

• Хитой – 21,3 %

• Россия – 15,5 %

• Қозоғистон – 7 %

• Туркия – 5 % 

• Корея Республикасида – 3,7 %


Ташқи савдо айланмасининг ошганлиги ва давлат бюджетига тушган бу маблағлар қайси соҳага йўналтирилгани ҳақида маълумот топишнинг иложи, афсуски, бўлмади. Умид қиламизки, ушбу маблағлар янги йилдан бошлаб турли ижтимоий ва ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш, инфратузилмаларни яхшилаш ва давлатнининг бирдан-бир манбаи бўлган халқ учун манфаатли соҳаларга йўналтирилади.