$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Etihad Airways авиакомпанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонасида Абу-Даби амирлиги маданият ва туризм департаменти раҳбари ўринбосари Сауд Абдулазиз Ал-Ҳосани билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Декабрь ойида йўлга қўйилаётган Абу Даби – Самарқанд авиақатновида БАА ОАВ вакиллари учун инфотур ташкил қилиш ва кейинги босқичда Ўзбекистон ОАВ вакилларини Абу-Дабига танишув сафарини уюштиришга келишиб олинди. 

Сауд Абдулазиз Ал-Ҳосани, ўз навбатида, “Etihad Airways” авиакомпаниясининг Ўзбекистон бозорига кириш имкониятларини ўрганиб чиқилишини билдирди.

Суҳбат чоғида ҳар йили анъанавий бўлиб ўтадиган Шайх Зоид фестивалида ўзбекистонлик ҳунармандлар ва бошқа соҳа вакиллари мунтазам иштирок этаётгани таъкидланиб, жорий йил 18 ноябрь куни очилиши кутилаётган навбатдаги анжуман доирасида қўшма тадбирлар ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.