$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Хотинига боласининг нажасини едирган эркак ўз “версиясини” айтиб берди (+видео)

Тошкентда аёлини калтаклаб, нажас едирган зўравон ҳибсга олинди

Аввалроқ 46 ёшли эркак аёлини калтаклаб, ўлдириш билан таҳдид қилгани ва унга боласининг нажосатини зўрлаб едиргани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач жамоатчилик эътиборини тортди.

Ҳолат юзасидан Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми ("қийнаш") бўйича жиноят иши қўзғатилиб, зўравон эр ҳибсга олинган. 

Эркак «Бу кун» дастурига берган интервьюсида айбини тан олгани ҳолда ўзини оқлашга уринди.


Унинг айтишича, бир сафар соат 21:00 да уйга келса, қизи ва хотини ёш боласига қарамай, телефон титкилаб ўтиришгани, қизининг таглиги, ахлатлари йиғилиб кетгани, унга қарашмагани сабаб жаҳл устида шундай қилганини билдирган.

Туман ИИО ФМБ катта терговчиси Дилмурод Хўжанов айбланувчи қисман ўз айбини тан олгани, ўз ҳаракатларини қасддан содир этмагани, ғазаб устида қилганини билдирганини маълум қилди. Жабрланувчилар, гувоҳлар, вояга етмаган икки нафар фарзанди, қўни-қўшнилари, яқин қариндошлари сўроқ қилиниб, кўрсатмалари олиниб, якуний қарор қабул қилинади. Тергов давом этмоқда.

Теги :
Жамият