$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент вилоятида эркак 2 яшар қизни уриб ўлдириб қўйди

1Тошкент вилоятида ота 2 яшар қизини уриб ўлдириб қўйди

Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида эркак 2 яшар қизни уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Арипов бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Маълум қилинишича, никоҳсиз эркак ва аёл бир неча ойдан буён аёлнинг 2018 йилда туғилган қизи билан ижара уйда яшаб келаётган бўлишган. 2021 йилнинг 14 январь куни аёл қизчасини уйда қолдириб дўконга чиқиб кетган. Шу вақтида бола йиғлаб хархаша қилгани учун уни тинчлантириш мақсадида Анвар боланинг бош қисмига урган ва шу билан қизалоқ жим бўлиб қолган.

Ҳолат юзасидан тайинланган экспертиза хулосасига кўра қизалоқ олган тан жароҳатлари юзасидан вафот этганлиги тасдиқланган. Гумонланувчи йиғилишда ўз пушаймонлигини билдириб, халқдан узр сўради.



Йиғилиш сўнгида Бош бошқарма бошлиғи томонидан хизматида камчиликларга йўл қўйган ҳудудий профилактика инспектори ва маҳалла раисига «ҳайфсан» интизомий жазоси эълон қилинган.

Теги :
Jamiyat