$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Аммаси ва 17 ёшли жиянини ўлдирганликда гумонланаётган андижонлик эркак қўлга олинди

Фото: Qalampir Фото: Qalampir

Хўжаобод туманидаги хонадонларнинг бирида 30 ёшли эркак аммаси ва 17 ёшли жиянини ўлдириб кетгани гумон қилинаётганди. Аниқланишича, эркак аёлдан кредитни тўлаш учун пул сўраган. Рад жавобдан жаҳли чиқиб, уларни пичоқлаб қўйган. Ҳозирда гумонланувчи ушланган, ҳолат тергов остида.

Андижоннинг Хўжаобод туманидаги хонадонларнинг бирида 62 ёшли аёл ва 17 ёшли қизнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилгани хабар қилинганди. Ҳолат бўйича тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 25 январь куни кечки пайт 30 ёшли эркак аммасидан кредит қарздорлигини тўлаш учун қарзга пул сўраган. Аммаси буни рад этган. Жавобдан жаҳли чиққан эркак пулни қўлга киритишни мақсад қилиб, аммаси ва у билан яшовчи жияни (амакисининг қизи)ни хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган. Шундан сўнг у хонадонда бўлган 7 млн сўм пулни олиб, воқеа жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.