$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тўрақўрғон иес: энергоблоклар куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда

Тўрақўрғон ИЕС 2-сонли буғ-газ қурилмасида ўтказиладиган инспекция тадбирлари арафасида Япониянинг ТЕПСCО (Токё Элеcтриc Поwер Сервиcес Cо.) компанияси мутахассислари стансия 2-энергоблок БГҚ қурилмаси инспекцияси тадбирларининг ташкил қилиниши ҳамда олиб борилиши устидан назорат амалга ошириш мақсадида стансияга етиб келдилар.

Япон мутахассисларининг электр стансиясига ташрифи доирасида корхона масъул ходимлари билан музокаралар ўтказилиб, уларда шундай муҳим тадбирнинг ташкил қилиниши ҳамда ўтказилишига оид масалалар муҳокама қилинди ва кўриб чиқилди.

Бугун япон мутахассислари томонидан лойиҳани амалга ошириш, эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш, электр жиҳозлари ва автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, ишлаб чиқариш жараёни устидан кузатув ва назорат олиб бориш йўналишлари бўйича тақдимот маросими ўтказилди. Тадбир якунида хорижлик мутахассислар тақдимотда иштирок этган Тўрақўрғон ИЕС мутахассислари саволларига жавоблар бердилар.

Маълумот ўрнида, Япониянинг ТЕПСCО компанияси Тўрақўрғон ИЕС қурилиши жараёнида лойиҳани технологик, молиявий ҳамда ишлаб чиқариш жиҳатидан амалга ошириш бўйича назорат соҳасида консалтинг хизматларини кўрсатган.