$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Фахрий энергетиклар эътироф этилди

	ИЭС 44

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ марказий аппаратида филиаллар ва тизим корхоналарида электр энергияси ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган энергетикларни муносиб рағбатлантиришга бағишланган тадбир ташкил этилди.  

Энергетиклар куни 

22 декабрь — Энергетиклар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқарув раиси Б.Жураев сўзга чиқиб, юртимизда Президентимиз бошчилигида энергетика секторини ривожлантириш, замонавий энерго тежамкор технологияларни кенг жорий этиш, тизимни малакали ва ёш кадрлар билан бойитиш ҳамда хорижнинг етакчи компаниялари билан ўзаро тажриба алмашиш ва ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этди. 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ фаолияти ҳақида

Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимида 5 та электр станцияси, 3 та электр маркази, 3 та хизмат кўрсатувчи пудратчи корхона ва “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖ мавжуд. Аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида электр станциялар ва марказларда суткасига 24 соат генерация жараёни кетади. Бугунги кунда мамлакатимизда истеъмол қилинаётган электр энергиясининг 70 фоизи айни корхона филиаллари ҳиссасига тўғри келмоқда. 

“Фахрий энергетик” унвони

2023 йилнинг январь-ноябрь ойлари якунига кўра 48,9 млрд.кВт.соат (режа 47,8 млрд.кВт.соат) электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу режага нисбатан 1,1 млрд.кВт.соатга кўп бўлиб, қўйилган вазифа 102,3 фоизга бажарилди. 2023 йил якунига қадар режага асосан 53,8 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши таъминланади, - дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг Ишлаб чиқариш бош бошқармаси бошлиғи Ғолиб Салимёров. Тадбир сўнгида соҳада узоқ йиллардан бери меҳнат қилаётган, генерация жараёни барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидоий ходимларга “Фахрий энергетик” унвони, ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар топширилди.