$
 12694.97
40.84
 14878.50
60.51
 161.60
0.42
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Ўзбекистонда 11 та янги ГЭС қурилади

Ўзбекистонда 11 та янги ГЭС қурилади

Президентнинг 2017 йил 2 майдаги қарори билан 2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқулланган бўлиб, бу дастурга жами 3 млрд. 400 млн. долларлик 65 та лойиҳа киритилган. Шундан 34 таси янги қувватлар ташкил этиш, 31 таси мавжудларини модернизация қилишга қаратилган.

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, бугунги кунда 1 минг 100 мегаваттлик 12 та лойиҳа ишга туширилган. 950 мегаваттлик яна 20 та лойиҳа якуний босқичда амалга оширилмоқда. Жорий йилда умумий қиймати 1 млрд. 420 млн. доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган.

Хусусан, 11 та янги гидро электр станцияси қурилиб, 587 мегаватт электр қуввати яратилади. Қолган 5 та лойиҳага кўра, мавжуд станциялар модернизация қилиниб, ишлаб чиқариш имконияти кенгайтирилиши кутилмоқда.

Теги :
Jamiyat