$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Эмомали Раҳмон 90,92 фоиз овоз билан ғалаба қозонди

Эмомали Раҳмон 90,92 фоиз овоз билан ғалаба қозонди

Кўшни Тожикистон Республикасида ўтказилган президентлик сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, амалдаги президент Эмомали Раҳмон 90,92 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.

Маълумотларга кўра, сайловда овоз берувчиларнинг 85,39 фоизи қатнашган.

Эслатиб ўзтамиз, Тожикистонда Президент 7 йилга сайланади. Энди Эмомали Раҳмон мамлакатни 2027 йилгача бошақаради.

Маълумот учун, Имомали Раҳмон Тожикистоннинг учинчи Президенти. У давлатни 1994 йил 16 ноябрдан буён бошқариб келади. 1992 йил 27 ноябрдан 1994 йил 16 ноябргача Олий Кенгаш раиси ва амалда давлат раҳбари бўлган. Бу даврда мамлакатда Президент лавозими бекор қилинган.

Теги :
Жамият