$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Раҳбар эманнинг, эман раҳбарнинг “бошига етди”

Дарахт Daraxt

Қурилиш оқибатида бир дона эман дарахтига етказилган шикаст учун Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғи ишдан олинди ва ташкилот фаолияти чекланди

Жиноий иш очилган

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида бир дона эман дарахтига қурувчилар томонидан шикаст етказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Унга кўра, Тошкент шаҳар экология бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида «Max Processing» МЧЖ мансабдор шахслари томонидан 1 дона эман дарахти тегишли агротехник талабларга амал қилинмасдан Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига кўчириб ўтқазилгани аниқланди.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан «Max Processing» мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми ва 229-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Чекланганлар ким?

Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151−153-моддаларига кўра Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғининг фаолиятига хизмат текшируви тайинланди ва у 2023 йилнинг 30 декабридан 2024 йилнинг 1 февралига қадар ишдан четлаштирилди. Вазирнинг буйруғига асосан, хизмат текшируви давомида Тошкент шаҳар экология бошқармасининг барча таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ходимларининг фаолияти ҳамда 2021−2023 йиллар давомида бошқарма томонидан давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесишга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги ва асослари ўрганилади.

Пойтахтда мораторий талабларига тўлиқ риоя этилмаётгани, аҳоли томонидан дарахтларнинг кесилиши борасида кўплаб эътирозлар билдирилаётгани, қонунчиликка амал қилинмасдан дарахтларни кесишга ёки кўчиришга қайта-қайта рухсатнома берилаётгани сабабли Экология вазирлиги 2024 йилнинг 1 февралига қадар Тошкент шаҳар экология бошқармаси ваколатларини чекланди.