$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Мактабларда электрон журнал жорий қилинади. Қоғоз кундаликлардан ҳам воз кечиляпти

Мактабларда электрон журнал жорий қилинади. Қоғоз кундаликлардан ҳам воз кечиляпти

2020 йилги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги 1200 та мактабда қоғоз кундаликлар ва журналлар бекор қилинади. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Ушбу тизимга тўлиқ ўтиш орқали, ота-оналар синф раҳбари билан Телеграм ва бошқа мессенжерлар орқали боғланишига хожат қолмайди, натижада унга кетаётган трафик ҳам иқтисод қилинади ва Телеграм орқали шахсий маълумотларни тарқаб кетиши олди олинади.

Kundalik.com TAS-IX зонасида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлаганда барча операторлар, жумладан мобил операторлар томонидан интернет-трафик сарфланмайди. Фойдаланувчилар ҳақидаги ҳамма маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу таълим жараёнининг барча иштирокчилари ҳақидаги шахсий маълумотлар ишончли ҳимоя остида эканини билдиради.

Охирги 2 йилда ўқитувчилар учун мажбурий бўлган 7 та ҳужжат ўрнига, фақат шу 1 дона электрон журнал тизими билан ишлаш бўйича имконият яратилди. Қоғоздан бутунлай воз кечиб, электрон журналга ўтилиши ўқитувчининг ҳам ишини енгиллаштиради ва вақтини тежаш имконини беради. Тежалган вақтни ўқитувчи ўқувчилар билан ижодий ишга ёки ўзининг касб маҳоратини оширишга сарфлаши мумкин.

Халқ таълими вазирлиги 2020-2021 ўқув йили бошланишидан олдин Тошкентдаги барча ҳамда вилоятлардаги мингга яқин мактаб ўқувчиларнинг ота-оналарига қоғоз кундалик харид қилиш ўрнига унинг электрон муқобили Kundalik.com'га обуна бўлиш зарурлигини билдирган.

"Электрон Кундалик жорий этилаётган Республиканинг қолган ҳудудларидаги мактаблардаги ота-оналарга мактаб маъмурияти томонидан бу ҳақда эълон қилинади", дейилади Вазирлик хабарида.

Kundalik.com'га обуна бўлиш баҳоси қоғоз кундаликнинг ўртача баҳосига тенг (бир йилга 10 минг сўм). Дастлабки ой давомида ота-оналар тизимдан синов тариқасида фойдаланиши мумкин бўлади.

Теги :
Jamiyat