$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Пойтахтга 300 дона катта сиғимли электробус келтирилади

Пойтахтга 300 дона катта сиғимли электробус келитирилади

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ корхоналари автобуслар паркини замонавий транспорт воситалари билан янгиланади. Тошкент жамоат транспорти учун ҳар бири 315 минг доллар бўлган 300 дона электробуслар харид қилинади.

Бу ҳақида Ҳукуматнинг “2021-2023 йилларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш Дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳасида таъкидланган.

Унга кўра, 2021-2023 йиллар мобайнида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги корхоналар ҳаракат таркибини 300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари ва қувватлаш ускуналари билан янгиланади.

Бунда Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2021-2023 йиллар давомида ҳар йили 100 донадан, жами 300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари ва қувватлаш ускуналарини харид килади.

300 дона электробуслари ва қувватлаш ускуналарини харид қилишда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 7 йиллик муддатга, бир йиллик имтиёзли шартлар билан, Марказий банкиннг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, банкнинг 0,5 фоиздан ортиқ бўлмаган маржаси қўшилган ҳолда ажратиладиган кредит маблағларидан фойдаланилади.

Қувватлаш ускуналарнинг нархи 101 млн 704 мнг сўмдан ҳисоб-китоб қилинган. Жами бўлиб (электробус ва қувватлагичлар) 1 трлн 7 млрд 164 млн 620 минг сўмлик харид амалга оширилади. Бу қарийб 97 млн АҚШ долларини ташкил қилади.

Теги :
Jamiyat