$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Тайвандаги "уруш ва тинчлик ўртасидаги сайлов"ни тан олмади

taiwan

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тайванда бўлиб ўтган сайловлар бўйича расмий баёнот берди. https://mfa.uz/35195 Тайвандаги вазият эндиликда Хитой ва АҚШ муносабатларини янада кескинлаштириб юбориши мумкин. Қандай қилиб дейсизми, ундай бўлса, биз саволингизга жавоб берамиз.

“Ягона Хитой” тамойили

Унга кўра, Ўзбекистон томони Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бораётгани маълум қилинган. Шунингдек, вазирлик баёнотида ““Ягона Хитой” тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз.”, — дея ёзилади.

Ўзбекистон тинчлик тарафдори

Бундан ташқари, Ўзбекистон ТИВ расмий баёнотида Ўзбекистон Республикаси икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори эканлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини келтириб ўтган.

Тайван сайлови ҳақида

2024 йил “ерликлар”нинг ярмидан ортиғи сайловларда иштирок этиши мумкин. Йилни ва сайловларни бошлаб берган Тайвандаги президентлик сайлови ҳам кескин ва ҳал қилувчи кучга эга бўлиш эҳтимоли юқори. Сайлов шанба куни бўлиб ўтди. Унда амалдаги вице-президент ва ҳукмрон Демократик прогрессив партия (DPP) номзоди Лай Цингде, Янги Тайпей мери ва Гоминдан номзоди Хоу Ю ва Тайпей мери ва ҳали жуда ёш мухолифатдаги Тайван Халқ партияси (TPP) асосчиси Ке Венже номзодлари рақобатлашди. 

Хитой ва АҚШ муносабатлари кескинлашуви

Сайлов натижалари оролни яна бир провинция сифатида кўрадиган Хитой ва Тайван ўртасидаги муносабатлар кейинги тўрт йил ичида қандай ривожланишига чуқур таъсир кўрсатади. Пекинда бўлажак овоз бериш "уруш ва тинчлик ўртасидаги сайлов", деб номланган. Тайпейнинг мустақиллиги ва АҚШ билан яқинлашиши тарафдори бўлган ДПП номзодининг кетма-кет учинчи ғалабаси Пекин билан қарама-қаршиликни кучайтиради ва қуролли тўқнашув хавфини оширади. Бундай ҳолда, Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги кескинлик даражаси ошади. АҚШ бу оролга ҳарбий ёрдамни сезиларли даражада оширган ва Хитойнинг эҳтимолий ҳужуми бўлса, Тайпейни ҳимоя қилишни бир неча бор ваъда қилган.

Кутилманинг амалга ошиши

Кутилганидек, 13 январь сайловларида DPP номзоди учинчи маротаба ғалаба қозонгач, Тайван президенти Лай Цинде оролни материк Хитойдан келаётган таҳдид ва қўрқитишдан ҳимоя қилишга содиқ эканини айтиб ўтди ва Хитойдан ажралиб чиқиш позициясига амал қилишини билдирган. 

“Дунёда фақат битта Хитой бор”

Маълумотларга кўра, айни вақтда Тайван ҳарбийлари Хитойнинг саккизта ҳарбий самолёти орол атрофида айланиб юрганини маълум қилган. ХХР денгиз флотининг олтита кемаси денгиз чегараларига яқинлашган. Хитой, агар Тайван расман мустақиллигини эълон қилса, куч ишлатиш билан очиқ таҳдид қилган. Шундай қилиб, Тайван аслида алоҳида давлат бўлса-да, ХХР уни тан олишдан бош тортишда давом этади.

Маълумот учун, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги аввалроқ “Тайвандаги сайловлар Хитойнинг ички иши. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар, бу асосий ҳақиқатни ўзгартирмайди: Тайван Хитойнинг бир қисми ва дунёда фақат битта Хитой бор.", дея вазиятга муносабат билдирган.

Шунингдек, Тайванда бўлиб ўтган президентлик сайловлари ғолибини Япония ва бошқа бир қатор ғарб давлатлари табриклаб ўтган. Хитой томони эса сайлов ғолибини табриклаган давлатларга нисбатан кескин норозилигини ошкор қилган.

Теги :
Jamiyat